Жамият

Тожикистон Ўзбекистон билан чегарани очиш масаласини ҳал қилмаган

Қўшни давлат республика штаби чегарани очиш тўғрисидаги қарорни қабул қилмаган.

Тожикистон Ўзбекистон билан чегарани очиш масаласини ҳал қилмаган
Фото:Sputnik / Александр Кондратюк

Аввалроқ, Ўзбекистон Тожикистон билан чегараларни очиш масаласини муҳокама қилишни бошлагани хабар қилинганди.   

 

Бироқ, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси фуқароларнинг эркин кириб-чиқиши учун ёпиқлигича қолмоқда. Тожикистонда республика штаби Ўзбекистон билан чегарани очиш тўғрисидаги қарорни қабул қилмаган. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар бермоқда.  

“Биз кеча, 1 октябрь куни Ўзбекистондан уларнинг чегерани очиш мақсадида йўллаган расмий хабарномасини олдик. Тегишли хатни Республика штабига юбордик. Айни вақтгача штабдан жавоб олмадик”, дейилган Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Тожикистон ТИВ маълум қилишича, пандемия сабаб чегарани очиш, ундан ўтиш ва чекловларни ўрнатиш тўғрисидаги қарорни Республика штаби қабул қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда республика махсус комиссияси қарори билан 1 октябрдан чегараларни очиш ва аввал ўрнатилган барча чекловлар олиб ташланганди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ