Жамият

Vita Milk сариёғи сифатсизми ёки агентлик хато қилдими?

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вазиятга ойдинлик киритилгунига қадар мақолани вақтинча сайтдан олиб ташлади.

Vita Milk сариёғи сифатсизми ёки агентлик хато қилдими?
Фото:vitamilk.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан жорий йилнинг 30 сентябрь куни ўз расмий сайтида “Сариёғ сифати текшируви” номли мақола жойлаштириб, унда тўртта сариёғ намуналарини ўрганиб чиқилиб, улар орасида талабга жавоб бермайдиганлари ҳам борлиги маълум қилинган эди.  

 

Сариёғнинг иккита намунаси бир қатор кўрсаткичлар бўйича техник регламент талабларига жавоб бермагани хабар қилинганди.

 

Булар – Vita Milk “Особое сливочное” 82,5%, “Milk Euro Food” МЧЖ ҚК ва NMedov “Киевское масло 82%”, “FINLAND BUTTER” ХК маҳсулотлари.

 

Маҳсулот таркибида қўлланилиши йўл қўйилмайдиган ўсимлик мойлари ва ўсимлик асосида ёғлар аниқланган.

 

Шундан сўнг, Агентликка назорат хариди сифатида танлаб олинган маҳсулотлардан бирининг ишлаб чиқарувчиси "Milk Euro Food” ҚК МЧЖ мурожаат қилган. Ишлаб чиқарувчи ўз расмий мурожаатида аккредитациядан ўтган ваколатли синов лабораториясида синовдан ўтказиш учун сариёғ намунаси эмас, балки Vita Milk “Особое сливочное” ўсимлик ёғи асосидаги сутли спредлар танлаб олинганлигини ва ушбу маҳсулот лабораторияда сариёғга нисбатан ўрнатилган талабларга мувофиқ синовдан ўтказилганлигига эътибор қаратган.  

 

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Агентлик томонидан ваколатли орган ҳисобланган “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда лаборатория синовлари ўтказилган “UzTest” ДУК аккредитациядан ўтган синов лабораториясига сўров юборилган.

“Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Сариёғ сифати текшируви” ва “Актуальная экспертиза качества сливочного масла” мақолалари вазиятга ойдинлик киритилгунига қадар вақтинча сайтдан олинади ва ўрганиш натижалари аниқлангандан сўнг, омма ихтиёрига қайта ҳавола қилинади” дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ