Иқтисодиёт

ЕТТБ Ўзбекистон иссиқлик электростанциялари учун $90 миллионга яқин маблағ ажратади

Халқаро банк “Иссиқлик электростанциялари” АЖни молиялаштириш учун 88,6 млн евро миқдорида маблағ ажратмоқда. 

ЕТТБ Ўзбекистон иссиқлик электростанциялари учун $90 миллионга яқин маблағ ажратади
Фото:mift.uz

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти вазифасини бажарувчи Юрген Ригтеринк билан видеоконференция шаклида Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган музокараларни ўтказди.

 

Юрген Ригтеринк Ўзбекистон президенти раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, ЕТТБнинг Республикадаги иқтисодий ўзгаришлар жараёнларини молиявий, инвестициявий ва маслаҳат бериш орқали қўллаб-қувватлашда давом эттириш нияти борлигини тасдиқлади.

 

ЕТТБ раҳбарининг вазифасини бажарувчиси Банк Директорлар Кенгаши томонидан куз-қиш даврида Ўзбекистон энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электростанциялари” АЖ 88,6 млн евро миқдорида молиялаштирилиши маъқуллаганлиги тўғрисида Ўзбекистон томонига маълум қилди.

 

Шунингдек, ЕТТБ Масдар (БАА)нинг “Навоий вилояти Кармана туманида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриш” лойиҳасидаги тўғридан-тўғри инвестициялари амирлик компаниясига 60,0 млн доллар миқдорида маблағ ажратиш орқали қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ