Жамият

Рақамли иқтисодиёт коррупцияни йўқотади – эксперт

Мутахассисга кўра, иқтисодиёт рақамлаштирилганидан кейин мансабдор шахслар ноқонуний бойлик орттиришдан қўрқади ва бунга қўл урмайди.

Рақамли иқтисодиёт коррупцияни йўқотади – эксперт
Фото:UzNews.uz

“Маҳалла” газетасининг 33-сонида “Жамият барча соҳаларни бирдек рақамлаштиришга тайёрми?” сарлавҳали мақола чоп этилган.

 

Унда Тошкент молия институти профессори Барногул Саноқулова ушбу мавзуда ўз муносабатини билдираркан, аввало жамият ҳам рақамлаштиришга тайёр бўлиши зарурлигини таъкидлади.

“Рақамли иқтисодиёт жамиятнинг барча соҳасини рақамлаштириш ҳисобланади. Бироқ жамият бугун барча соҳаларни бирдек рақамлаштиришга тайёрми, деган савол туғилади. Республика бўйича узлуксиз электр таъминоти муаммоси ечилмас экан, рақамлаштириш тўғрисидаги гапларимиз баландпарвоз гаплардан бошқа ҳеч нарса бўлмайди. Кейинги масала, аҳоли бу тадбирга қанчалик моддий ва руҳий жиҳатдан тайёрлиги, яъни аҳолининг барча қатлами бугун ўз ҳаётини реал онлайн режимида акс эттирилиши, уларга таалуқли бўлган барча маълумотларни шаффоф бўлишига тайёр бўлиши керак”, дея ўз фикрини билдирган Барногул Саноқулова.

Экспертга кўра, рақамли иқтисодиёт жамиятдаги коррупцияни йўқотади, қолаверса аҳолига ҳам қулайлик яратади.

“Рақамли иқтисодиётга ўтиш коррупцияни йўқотади, мансабдор шахслар ноқонуний бойлик орттиришдан қўрқади ва бунга қўл урмайди. Инсонларнинг кундалик ҳаёти осонлашади, қоғозбозлик йўқолади, бу ўз-ўзидан ҳаражатларни камайтиради.”

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 6-ялпи мажлисида Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан умумий ҳисобда Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 1 млрд. 750 млн. сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилингани айтилганди.

 

“Миллий тикланиш” ДП раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров коррупция ҳақида фикр билдираркан:

“Биз коррупцияни бугун енголмаймиз. Жуда кўпчилик бировнинг ҳақидан қўрқмайди. Уларнинг ҳаммасини жазолаш мумкин бўлмаганидек, ҳаммасини ўзгартириб ҳам бўлмайди. Биз коррупцияни эртага енгиш учун иккита масалани бугун ҳал қилишимиз керак, яъни, тарбияни кучайтириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини яратиш керак” деганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ