1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
1 октября 2020 г. 748 0

ЙПХ инспекторига бўйсунмаган Lacetti 6 та автомобилга техник шикаст етказиб тўхтади

У меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланган.

ЙПХ инспекторига бўйсунмаган Lacetti 6 та автомобилга техник шикаст етказиб тўхтади
Фото: ИИВ ЙҲХББ

Тошкент шаҳрида қоидабузар ҳайдовчи 6 та транспорт воситасига техник шикаст етказиб тўхтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.     

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 30 ёшли Т.А. ҳаракатини давом эттирган. 

Шундан сўнг у Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланиб, Оққўрғон-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасига етган вақтида қоидабузарлигини давом эттириб, ўзидан олдинда бўлган 6та транспорт воситасига техник шикаст етказган. Ўзи эса йўлнинг қарама-қарши бўлагини ажратиб турувчи қисмида, тунги вақтда ёритиш учун ўрнатилган симёғочга урилиб тўхтаган.

Маълум қилинишича, тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланганлиги маълум бўлди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей