Спорт

Элдор Шомуродов Италия клубига кўчиб ўтади

Ҳужумчининг янги жамоасида қанча маош олиши маълум қилинди.

Элдор Шомуродов Италия клубига кўчиб ўтади
Фото:fc-rostov.ru

Италия А Серияси вакили “Женоа” клуби спорт директори Даниэле Фаджиано “Ростов”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга яқин эканлигини тасдиқлади.  

 

“Шартномани келишиб олдик, тез орада Шомуродов Италияга келади. Умид қиламанки, бу қисқа фурсатда содир бўлади”, деган Фаджиано Metaratings.ru’га берган интервьюсида.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси вакили итальян тилини ўрганишни бошлагани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

 

Metaratings.ru’га маълум бўлишича, Италия клуби трансфер учун 7,5 млн евро тўлайди. 25 ёшли Шомуродов янги жамоасида йилига 600-700 минг евро маош олади.

 

Элдор Шомуродов 2017 йилдан бери “Ростов” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача “Бунёдкор” жамоасида ўйнаган.

 

Жорий мавсумда у Россия Премьер лигасида 8 учрашув ўтказиб, ҳали бирорта гол ура олгани йўқ.  

 

У Европа лигасининг 3-саралаш босқичидан ўрин олган Хайфанинг “Маккаби” қарши ўйинда гол уриб, ўзининг 29 февралдан бери давом этиб келаётган 15 ўйинлик “қуруқ серияси”га барҳам берди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ