Криминал

Тошкент вилоятида таксичилардан «улуш» талаб қилган эркак қўлга олинди

36 ёшли эркак йўловчи ташиганлик учун ҳайдовчилардан ҳар куни 10 минг сўмдан, янги ҳайдовчилардан эса 400 минг сўмдан 500 минг сўмгача пул йиғиб олган.

Тошкент вилоятида таксичилардан «улуш» талаб қилган эркак қўлга олинди
Фото:Иллюстрация / Видеодан кадр

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, 26 сентябрь куни 36 ёшли Ф.Х. Бўка тумани ИИБга мурожаат қилиб, «Ш» исмли шахс Бўка-Олмалиқ йўналишида йўловчи ташиш мумкин эмаслигини айтиб, уни қўрқитган ва бу йўналишда йўловчи ташишга рухсат бергани учун ҳар бир ҳайдовчидан 10 000 сўмдан пул йиғиб келаётгани, янги қўшилган ҳайдовчилардан эса 400-500 минг сўмдан пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.

 

Мазкур ариза юзасидан, Бўка тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, «Ш» исмли шахс 36 ёшли Ш.А. эканлиги аниқланиб, ундан Ф.Х.дан талаб қилиб олинган 160 000 сўм ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

 

Ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича Ш.А. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ