Жамият

“РайОНО” мудирлари ҳокимларнинг маслаҳатчисига айланади

Шавкат Мирзиёев айни вақтда туман ва шаҳар халқ таълими мудирларининг фаолияти асосан хўжалик ишларини назорат қилиш ва тегишли жазо чоралари қўллашдан иборат бўлиб қолганини танқид қилди.

“РайОНО” мудирлари ҳокимларнинг маслаҳатчисига айланади
Фото:president.uz

Ўзбекистон Президенти ўзининг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида ўқитувчи ва муаллимларнинг нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида уларнинг мақомини қонун даражасида белгилашни таклиф қилди.

 

Шунингдек, туман ва шаҳар халқ таълими мудирларининг тизимдаги фаолиятларига доир масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, айни вақтда туман ва шаҳар халқ таълими мудирларининг фаолияти асосан хўжалик ишларини назорат қилиш ва тегишли жазо чоралари қўллашдан иборат бўлиб, таълим сифати билан шуғулланиш иккинчи даражали масалага айланиб қолган. 

 

Мазкур раҳбарларнинг тизимдаги ролини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг мақомини оширишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бундан буён туман халқ таълими бўлими мудирлари ҳокимнинг маориф бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб боради ва бевосита ҳокимлик биносида ўтиради. Шунга мос равишда уларга зарур ваколатлар берилади, - дея таъкидлади президент.

 

Шунингдек, президент ўз нутқида, таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида туман ва шаҳарларда алоҳида жамғарма ташкил этилиши ҳақида тўхталди.

 

Қайд этилишича, жамғарма маблағлари илғор ва намунали мактаб раҳбарлари ҳамда халқ таълими бўлимлари методистларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

 

Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Молия вазири Темур Ишметовга бир ой муддатда ушбу жамғармани ташкил этиш ва унинг молиявий манбаларини шакллантириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлаш вазифасини топширди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ