Ҳодисалар

Тошкентда эркак икки ойлик қизини бозор растасига ташлаб кетди

ИИО ходимлари чақалоқнинг ота-онасини топиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритди.

Тошкентда эркак икки ойлик қизини бозор растасига ташлаб кетди
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, “Чилонзор” бозоридаги савдо мажмуасида 32 ёшли Р. Д. спиртли ичимликлар таъсирида икки ойлик қизини савдогарларнинг растасига қўйиб кетган. Бозор ҳудудида навбатчилик қилган ходимлар болани 9-сон ИИБга етказишган.

 

Тез орада чақалоқнинг отаси топилиб, ИИБга олиб борилган. Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг баҳор ойида у турмуш ўртоғи Н. М. билан биргаликда Тошкентга иш излаб келишган. Улар уй излаш муаммосига йўлиққанларида, ораларида келишмовчилик юзага келган.

 

Навбатдаги келишмовчиликдан сўнг, Н. М. эрига боласини қолдириб, ўзи кетиб қолган. Эри турмуш ўртоғининг қаерда эканлигини ва у билан қандай боғланиш мумкинлигини билмаган.

 

Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимларининг аниқлашича, боланинг онаси Сурхандарё вилоятида туғилган. Жарқўрғон тумани ИИБ аёл Тошкент вилоятида эканлиги аниқлаган ва у 9-сон ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

 

Боласини нима учун ташлаб кетганлиги ҳақидаги саволларга аёл турмуш ўртоғи билан орасидаги муаммолар ҳамда турар-жой йўқлиги сабабли бу ишни қилганини маълум қилган.

 

Шунингдек, у Сурхондарё вилоятига қайтиб кетишда ёрдам сўраган.

 

Жарқўрғон тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори билан ҳамкорликда аёл бола билан уйига жўнатилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ