Жамият

"Мурожаатларда имзоси сохталаштирилганини билдирган ижодкорлар бор" – "Ўзбеккино" баёнот билан чиқди

“Ўзбеккино” МА айрим кино ижодкорларнинг давомли равишда расмийларга шикоят йўллашини раҳбарият ва ходимларга босим ўтказишга уриниш, дея баҳоламоқда.

Фото:"Ўзбеккино" МА

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги сўнгги пайтлар кино соҳасининг айрим вакиллари томонидан расмийлар, давлат ва нодавлат ташкилотларига йўлланаётган мурожаатлар юзасидан баёнотини эълон қилди.  

 

Унга кўра, Агентлик муаммо ва камчиликларни белгиланган тартибда ёки маъмурият билан мулоқот орқали ҳал қилиш тарафдори. Бироқ, муаллифлардан “Ўзбеккино” Миллий агентлигига расман мурожаат келиб тушмаган. Агентлик шу нуқтаи назардан ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали бир гуруҳ шахслар томонидан давомли равишда расмийларга шикоят йўллашни ташкилот раҳбарияти ва ходимларига босим ўтказишга уриниш, дея баҳолайди. 

 

Агентлик баёнотида таъкидланишича, мурожаатларнинг аксари эҳтиросларга бой бўлиб, аниқ далил ва асосларга эга эмас. Шу сабабдан Агентлик муаллифларнинг шахсий фаразлардан иборат айбловларини асоссиз ва баъзи ўринларда таҳқирли деб билиб, уларни рад этади. Бундан ташқари, мурожаатларда ўз иштирокини инкор этган ва имзоси сохталаштирилганини билдирган ижодкорлар борлиги маълум бўлмоқда. Ушбу ҳолат шикоятчи фаолларнинг холислигига нисбатан шубҳа уйғотади. Шу билан бирга, Агентлик танқид, таклиф ва мулоқотга очиқлигини яна бир бор маълум қилади. Бироқ ушбу мулоқот конструктив кечиши тарафдори.

 

Агентликнинг маълум қилишича, сўнгги йиллар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бюджетининг катта қисми бир хил студия ва шахсларга ажратилган. 2018-2019 йилларда айрим студияларга 25 миллиард сўмга яқин маблағлар ажратилган. Бу эса Агентлик бюджетининг 44 фоизини ташкил этади. Оқибатда соҳада рақобат муҳитига путур етган. Агентлик ушбу амалиётни чеклаб, рақобат муҳитини шакллантириш тарафдори. Норозиликнинг сабабларидан бири сифатида бошқа режиссёрлар, ёш ижодкорларга ҳам имконият берилиб, рақобат муҳити тикланаётганини айтиш мумкин.

 

Шунингдек, “Ўзбеккино” маъмурияти  2018-2019 йилда суратга олинган фильмларнинг кинопрокатдан топган даромади сарфланган маблағнинг ўртача 1,5 фоизини ташкил этганини эслаб ўтади.

 

"Агентлик бу ҳолатни яхшилаш, солиқ тўловчилар пуллари эвазига суратга олинган фильмларнинг даромад кўриши зарурлигини маълум қилган. Мухолиф позициядаги шахслар тушунчаларни қориштириб, ушбу ҳолатни "Кинони бизнесга айлантириш" дея аташга уринмоқда. Агентлик кинони бизнесга айлантирмоқчи эмас", дейилади баёнотда.

 

Мурожаатчиларнинг "кинонинг таназзули ва жарликка келиб қолгани ҳақидаги эҳтиросли иддаолари"га жавобан Агентлик 2020 йилда 16 та бадиий, 25 та ҳужжатли, 6 та мультфильм ва илк бора 10 та бадиий сериал ишлаб чиқилаётгани ва бу билан боғлиқ фаолият тури билан 5 мингга яқин ижодкорлар ва мутахассислар меҳнат қилиши режалаштирилганини таъкидлайди.

 

"Ушбу рақамлар кинонинг таназзули ва жарликка келиб қолгани ҳақидаги эҳтиросли иддаоларнинг асосга эга эмаслиги исботи бўла олади. Шунингдек, мазкур мурожаатлар барча киноижодкорларнинг фикр ва қарашларини ифода этмайди", дейилади "Ўзбеккино" Миллий агентлиги баёнотида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ