Жамият

Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийларни табриклади

Бугун Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.

Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийларни табриклади
Фото:president.uz

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.  

 

Таъкидланишича, ушбу байрам илк бор давлат раҳбари иштирокида ўтяпти. 

 

Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз, – деди Шавкат Мирзиёев тадбирга йиғилган ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаатини бошлар экан.

Ҳақиқатан ҳам, инсон тарбиясида, камолотида устозларнинг хизматлари улуғ. Бу йилги пандемия билан боғлиқ қийин шароитда ҳам жонкуяр ўқитувчилар ўз ишини давом эттирмоқда. Аксарият мактабларда янги ўқув йили бошланди. “Онлайн мактаб” лойиҳаси ва масофавий таълим йўлга қўйилди. Таъбир жоиз бўлса, бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда. 

 

Яна бир эътиборли жиҳати, бу йилги табрик ҳам аввалгилардан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда.

 

Байрам тадбирида ўқитувчи ва мураббийлар, олимлар, парламент ва ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги соҳа фидойилари маросимни Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги студиялардан кузатиб боряпти.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65480(+92)
Выздоровели62615(+0)
Умерли550(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65480(+92)
Выздоровели62615(+0)
Умерли550(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ