Ҳодисалар

“Ҳужжатни охиригача ўқишга қўймаган участка нозири” бўйича муносабат билдирилди

Фуқаро маъмурий баённома тузган участка нозирининг ҳуқуқларини тушунтирмагани, ҳатто ҳужжатни охиригача ўқишга қўймаганидан шикоят қилганди.

“Ҳужжатни охиригача ўқишга қўймаган участка нозири” бўйича муносабат билдирилди
Фото:Наманган вилояти ИИБ

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган “Маъмурий баённома тузган участка нозири хужжатларни охиригача ўқишга ҳам қўймади” номли видеомурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабатини эълон қилди.  

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Чуст тумани “Дехқон бозори” ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва карантин қоидаларига амал қилинишини назорат этиш, туман ҳокими раислигида ўтган комиссиянинг 10 август кунидаги “туманда короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидимологик осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида”ги 12-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туман ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа тақсимотга асосан хизматга жалб этилган Чуст тумани ИИБ 4-сонли ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспекторлари бозор ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида соат 11-08 да карантин вақтида тиббий ниқоб тақмасдан ҳаракатланиб келаётган фуқарога нисбатан профилактика инспектори томонидан Ўзбекистон МЖтКнинг 54-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомасини МЖтКнинг 294-моддаси (“Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга ўз хуқуқлари билан таништирилганлиги тўғриси”да) талаблари асосида ҳуқуқлари билан таништирилиб баённома расмийлаштирган.

 

Ушбу жараёнда фуқарога профилактика инспектори томонидан ҳуқуқлари билан танишганлиги юзасидан ўзининг шахсий имзоси билан муносабат билдирганлиги, шундай бўлсада фуқаро “менга ҳуқуқларимни тушунтирмаяпсиз” деб профилактика инспекторига эътироз билдириб, бу ҳолатни ўзининг уяли алоқа телефони орқали тасвирга олган.

“Шу ўринда интернет фойдаланувчиларига мурожаат қилмоқчимиз. Асл ҳолат ҳақида расмий маълумотга эга бўлмай туриб, хулоса қилишга шошилманг. Ўз қўли билан баённомани имзолагандан сўнг инспекторни тасвирга олиб, уни оммага тарқатган фуқаронинг ишини эса оқлаб бўлмайди” дейилади муносабатда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ