Жамият

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига дастлабки тергов ўтказиш ваколати берилади

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Агентликнинг ходимлари хизматни ўташ даврида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига дастлабки тергов ўтказиш ваколати берилади
Фото:UzNews.uz

«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, агентликка қуйидаги ваколатлар берилиши мумкин:

 

– давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида коррупция ҳолатларини ўрганиш;

 

– йирик коррупцион ҳуқуқбузарликлар юзасидан тезкор қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш;

 

– кўриб чиқилаётган ишлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг куч ва воситаларидан фойдаланиш;

 

– ваколати доирасида ўрганилаётган масалалар юзасидан ишга алоқадор шахсларни чақириш ва тушунтириш олиш;

 

– давлат мансабдорлари қарорларида коррупция белгилари аниқланган ҳолларда, улар ижросини тўхтатиб қўйиш.

 

Шунингдек, Ҳужжат лойиҳасига кўра, Агентликнинг ходимлари хизматни ўташ даврида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади.

 

Агентлик директорининг розилигисиз Агентлик ходими жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек қамоққа олиниши мумкин эмас.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ