Сиёсат

Абдулла Арипов Тожикистон президенти билан учрашди

Абдулла Арипов ва Эмомали Раҳмон учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари бўйича фикр алмашишди.

Абдулла Арипов Тожикистон президенти билан учрашди
Фото:ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, дея хабар бермоқда ЎзА.  

 

Абдулла Арипов Тожикистон Президентига қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва тилакларини етказди.

Эмомали Раҳмон, ўз навбатида, Ўзбекистон президенти номига ўзининг саломи ва эзгу тилакларини билдириб, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

 

Икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа етакчи соҳалардаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётгани қайд этилди.

 

Хусусан, биргина Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, сентябрь ойининг ўзида Душанбе шаҳрида таниқли олимлар, тадқиқотчилар ва етакчи экспертлар иштирокида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Ўзбекистон – Тожикистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишчи йиғилиши ўтказилди. Сўғд вилоятининг Спитамен туманида Ўзбекистон томонидан 630 ўқувчига мўлжалланган умумий ўрта таълим мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ