Жамият

Бўстонликдаги 26та туризм объектлари сотувга қўйилади

Улар орасида аҳолига яхши таниш бўлган “Сиджак”, “Белдирсой”, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамида”) каби объектлар бор.

Бўстонликдаги 26та туризм объектлари сотувга қўйилади
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тошкент вилояти Бўстонлик туманидаги 26 та бўш турган, фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар сотувга қўйилади.  

 

Рўйхатдаги туристик объектларнинг (дам олиш зонаси, соғломлаштириш марказлари ва бошқалар) барчаси айни пайтда давлат ташкилотлари балансига тегишли.

 

Қарорда 20 кун муддатда ижарага бериш учун “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасининг аукцион савдоларига қўйилиши белгиланган.

 

Ушбу объектлар орасида “Чотқол”, “Автомобилчи”, “Сиджак”, “Белдирсой”, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамида”), “Анҳор сайли” каби дам олиш оромгоҳлари бор.

 

Эслатиб ўтамиз,  14 август куни Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишиб, Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳиятини атрофлича муҳокама қилганди.  

 

Тақдимотда кейинги икки йилда сайёҳлик ўринлари ва хизмат турларини кўпайтириш натижасида ҳудуднинг туризм салоҳиятини 2 баробар ортишини таъминлаш вазифаси қўйилганди.

 

Бунинг ортидан, Бўстонлиқ тумани ҳамда пойтахт аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри “Машинасозлар метро бекати” – Бўстонлиқ “Юсуфхона қўрғони” йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.

 

27 август куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси департаментлардан бири бошлиғи Бўстонлиқ туманига ҳоким этиб тайинланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ