Жамият

ОТМ 1-босқич талабалари учун “Танишув дарслари” ташкил этилади

1-босқичга тавсия қилинган талабалар учун ОТМларида 3 кундан 2 ҳафтагача “Танишув дарслари” ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

ОТМ 1-босқич талабалари учун “Танишув дарслари” ташкил этилади
Фото:Иллюстрация / t.me/eduuz

Бугун, 29 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари, олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида янги ўқув йилининг бошланиши, магистратурага қабул ва ижодий имтиҳонлар якунлари ҳамда бошқа долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Мазкур анжуманда ОТМларда 1-босқич талабаларининг ўқиш жараёни қандай ташкил қилиниши шунингдек, 1 октябрдан анъанавий тарзда бошланиши ҳақидаги хабарлар қанчалик асосга эга эканлиги борасида ҳам сўз борди.

 

–  Биз 2020-2021 ўқув йилини масофавий дарс машғулотлари билан бошладик. 1-курслар ҳам масофавий таълим шаклида ўқийди. Ҳозир биз 12 октябрь – душанба кунидан ОТМларнинг 1-босқичига тавсия қилинган талабаларнинг ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштириб бўлинганидан кейин ОТМларда 3 кундан 2 ҳафтагача “Танишув дарслари” ташкил қилишни режалаштиряпмиз. Бу албатта, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкиллаштирилади. Бунда талабалар ётоқхонасига талабалар жойлаштирилмайди. Узоқ ҳудуддан келиши керак бўлган талабалар учун ҳам керакли тартиб ишлаб чиқиляпти. Масалан, Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМ вилоятлардаги ОТМларнинг моддий техник базасидан фойдаланган ҳолда “Танишув дарслари”ни ташкил этадилар. Ушбу дарсларда Тошкент шаҳридаги ОТМнинг тегишли мутасаддилари иштирок этадилар, - деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов.

 

Шунингдек, вазирлик вакили бу дарслар 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда ташкил қилинишини айтиб ўтди.

 

Таъкидланишича, бу дарслар 1-босқич талабаларини олий таълим муассасаси билан, дарс жараёнлари ҳамда дарс-машғулотларини олиб борадиган профессор-ўқитувчилар билан таништириш мақсадида ташкил қилинмоқда.

 

–  Бунда талабаларни масофавий таълим шакли қандай олиб борилиши, шунингдек, тўлов шартномалари тўғрисидаги саволларга жавоб берилади. Қисқаси, уларда масофавий таълим олиш кўникмаси шакллантирилади, - деди Абдували Холиқов.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ