Жамият

“Юксалиш” масъуллар олдига COVID-19 бўйича қатор саволларни илгари сурди

“Юксалиш” УҲ масъул идораларни ўз ечимини топиши керак бўлган муаммоларни ҳал қилишга чақирди.

“Юксалиш” масъуллар олдига COVID-19 бўйича қатор саволларни илгари сурди
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли ўз ечимини ҳал қилиши керак бўлган саволларга масъул идоралар раҳбарларини жалб қилди.  

 

Маълум қилинишича, пандемия даврида кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги билан боғлиқ саволлар жамоатчилик орасида тобора кўпайиб бормоқда, бу эса фуқароларда қабул қилинаётган қарорларга ишончсизлик ортишига сабаб бўлмоқда. Ҳаракат аъзолари ҳамда фуқаролар томонидан билдирилаётган фикрлар ва юборилаётган мурожаатлар соғлиқни сақлаш тизимига бир қатор асосли саволлар мавжудлигини кўрсатаётгани таъкидланган: 

 

Биринчидан, COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ва ўлим ҳолати статистикаси қанчалик ишончли?

 

Иккинчидан, аҳолининг коронавирусга тест топшириш қамрови таъминланмоқдами, таҳлил натижаларини қанчалик тез олиш имкони бор ва уларга ишониш мумкинми? 

 

Учинчидан, коронавирусга қарши кураш бўйича махсус штаб таркибига қайси шахслар, шу жумладан қайси мутахассислар киритилган?

 

Тўртинчидан, мамлакатдаги эпидемиологик вазият, навбатдаги тўлқинга тайёрлик, вакциналар сотиб олиш чоралари тўғрисидаги ҳисоботларни нега Республика махсус комиссияси тақдим этмаяпти? 

 

Шу муносабат билан, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати масъул идоралар раҳбарларини қуйидагиларга чақирган:

 

1. Республика махсус комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ вазият тўғрисида фуқароларни тўлиқ ва холис ахборот билан таъминлаб бориш, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг аниқ кўрсаткичлари ва ўчоқлари, уйда даволанаётган одамлар, вафот этганлар сони кўрсатилган кунлик батафсил ҳисоботларни эълон қилиб бориш. 

 

2. COVID-19 юқиши натижасида келиб чиққан пневмония ҳолатларини ва коронавирус инфекциясини яхлит статистик маълумотлар кўринишида бирлаштириш, шу жумладан пневмонияни юқтирган ва унинг оқибатида вафот этганлар сонини тақдим этиш.

 

3. Коронавирусга қарши кураш бўйича штаб аъзоларининг тўлиқ рўйхатини жамоатчиликка тақдим этиш.

 

4. Фуқароларни эпидемиологик вазият ҳақида хабардор қилишга қаратилган брифинг ва матбуот анжуманларида вазирлик ва идоралар раҳбарияти даражасидаги ваколатли шахслар, Республика махсус комиссияси аъзоларининг иштирок этишини таъминлаш.

 

“Ёпиқлик, айрим масалалар юзасидан сукут сақлаш ва ноаниқлик ваҳима, миш-мишлар тарқалишининг, ахборот маконида фейклар кўпайишининг омиллари бўлиб, пировардида фуқароларда ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ортишига олиб келади, деб ҳисоблаймиз” – дейилади хабарда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65307(+205)
Выздоровели62509(+167)
Умерли547(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ