Жамият

Uzbekistan Airways Қозондан Тошкентга бўлган чартер рейслар учун чипталарнинг эркин сотувини очмоқда

Чипталарни авиакомпания сайтида, мобил илова орқали ва авиакомпаниянинг савдо офисларида харид қилиш мумкин.

Uzbekistan Airways Қозондан Тошкентга бўлган чартер рейслар учун чипталарнинг эркин сотувини очмоқда
Фото:Uzbekistan Airways АЖ

Uzbekistan Airways жорий йилнинг октябрь ойида Қозондан Тошкентга бўладиган чартер рейслар учун чипталарнинг эркин сотуви очилгани ҳақида хабар берди.

 

Ушбу рейс (HY 3650) учун эконом классдаги авиачипта нархи — 3 622 519, бизнес классдаги авиачипта нархи эса — 5 820 427 сўмни ташкил қилади.

 

Учиш вақти — 11:00, қўниш вақти — 16:30 (Тошкент вақти билан). Йўлдаги вақт 3 соат 30 дақиқани ташкил қилади.

 

Рейслар жадвали билан авиакомпания сайтида танишиш мумкин.

 

Қайд этилишича, РФ шаҳарларидан Ўзбекистонга учиш фақат Ўзбекистон фуқароларига рухсат берилган, бунда ПЗР тест жавобини (охирги 72 соатда олинган) тақдим этиш керак. ПЗР тестининг жавоби бўлмаган йўловчилар рейсга чиқарилмайди.

 

Чипталарни авиакомпания сайтида, мобиль илова орқали ва авиакомпаниянинг савдо офисларида харид қилиш мумкин.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ