Жамият

Россия – Қозоғистон давлатлараро чегараси очилаётгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Россия – Қозоғистон давлатлараро чегараси очилишига оид тарқалаётган хабарлар юзасидан ахборотини эълон қилди.

Россия – Қозоғистон давлатлараро чегараси очилаётгани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди
Фото:Sputnik / Табылды Кадырбеков

Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари хабарига кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия – Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1 октябридан очилиши ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бу борада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабининг ахбороти эълон қилинди.

 

ТИВ шунингдек, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар шахсий автомобиль воситаларида Ўзбекистонга қайтиш тўғрисида турли эълонлар тарқатганлар ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.

 

«Ҳамюртларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраймиз. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобил чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолиши ҳақида маълум қиламиз.

Ҳозирда Ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда», дейилади ТИВ ахборотида.

Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишича, мамлакатнинг Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консулхоналари маълумотларига кўра, 2020 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра Самара вилоятининг “Кинел”, Ростов вилоятининг “Первомайская” ва “Лихая” темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

 

Тўпланган барча фуқаролар автобус рейслари ва “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг махсус поездлари орқали ватанга қайтарилган. Шу муносабат билан ушбу станциялар яқинидаги махсус вақтинчалик лагерлар айни пайтда ёпилган.

 

«Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан жойларда тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўзлари ва яқинлари саломатлигини хавф остига қўймасликларини яна бир бор сўраймиз», дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ