Жамият

Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари истеъфо берди

Шуҳрат Ғаниевнинг матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов истеъфога чиқди. У пневмония билан касалланганини маълум қилди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари истеъфо берди
Фото:Facebook / Муҳаммаджон Обидов

Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари, журналист Муҳаммаджон Обидов истеъфо берди. Бу ҳақда Муҳаммаджон Обидовнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.  

 

Журналистнинг ёзишича, ҳозирда у 17 сентябрдан буён COVID-19 билан курашяпти. Шунингдек, у ўпкасининг 45 фоизи шикастлангани, Шуҳрат Ғаниевни кузатиш, Хайрулло Бозоровни тайинлаш маросимида ҳам қатнаша олмаганини билдирган. Матбуот котиби ҳокимликнинг ахборот хизматини бир кун ҳам ишсиз қолдириб бўлмаслигини, шунинг учун истеъфо беришга қарор қилганини ёзган. 

 

«Ҳокимликнинг Ахборот хизматини бир кун ҳам эгасиз қолдириб бўлмайди. Қолаверса, янги ҳоким иш бошлади. Шунинг учун бугун бир қарорга келдим: Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбарлигига истеъфо бердим. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан илгари ҳам, ҳозир ҳам учрашмаганман. Шундай бўлсада касаллигимни инобатга олиб, аввал тузалиб чиқсин, ёки телефонда бир сўзлашай демасдан истеъфоимни қабул қилибдилар. Хурсанд бўлдим», деб ёзади Муҳаммаджон Обидов.

 

Шунингдек, Обидов жамоатчиликдан ўзининг истеъфосини Шуҳрат Ғаниевнинг кетиши билан боғламасликларини сўраган. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани, Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ