Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 52 мингдан ошди

Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 3 мингдан камайди.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 52 мингдан ошди
Фото:Иллюстрация / ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 28 сентябрь соат 17:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 776 (+183) нафарни ташкил этмоқда.  

 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

 

-  146 нафари Тошкент шаҳрида, 

 

-  16 нафари Бухоро вилоятида, 

 

-  13 нафари Андижон вилоятида, 

 

-  4 нафари Навоий вилоятида,

 

-  4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Бугун айни пайтга қадар: 

 

-  Тошкент шаҳрида 167 нафар, 

 

-  Тошкент вилоятида 98 нафар, 

 

-  Наманган вилоятида 54 нафар, 

 

-  Бухоро вилоятида 18 нафар, 

 

-  Андижон вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, 52 324 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайди.

 

Ҳозирда даволаш муассасаларида 2 992 нафар бемор даволанмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ