Жамият

Олий суд ХТВнинг собиқ депутат устидан қилган шикояти бўйича баёнот берди

Даъво ариза иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирги кунда фуқаролик иши қўзғатилган.

Олий суд ХТВнинг собиқ депутат устидан қилган шикояти бўйича баёнот берди
Фото:Қобил Дусов, Шерзод Шерматов

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати Халқ таълими вазирлигининг Қ. Дусовга нисбатан даъво аризаси бўйича юритилаётган фуқаролик иши юзасидан расмий баёнот берди. 

 

Маълум қилинишича, даъвогар – Халқ таълими вазирлиги жавобгар – Қобул Дусовга нисбатан ташкилотнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво ариза билан фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига мурожаат қилган.

 

Ушбу даъво ариза иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирги кунда фуқаролик иши қўзғатилган.

 

Дастлабки суд мажлисларида фуқаролик иши бўйича тарафларнинг баёнотлари, гувоҳ кўрсатмалари олиниб, суднинг 2020 йил 23 сентябрь кунидаги ажримига кўра фуқаролик иши юзасидан суд-лингвистика экспертизаси тайинланиб, уни ўтказиш Чирчиқ давлат педагогика институти зиммасига юклатилган ва фуқаролик иши иш юритишдан тўхтатилган. 

 

Мазкур фуқаролик иши экспертиза хулосалари олинганидан сўнг тикланиб, судда кўрилиши давом эттирилади. 

 

Олий суд ижтимоий тармоқларда турли бахс-мунозараларга сабаб бўлган ушбу фуқаролик иши бўйича ўтказилаётган суд жараёнини ёритаётган айрим журналист ва блогерларни суд жараёнида иштирок этаркан, ҳали суд ҳукми ёки қарори ўқиб эшиттирилмай туриб, бу ҳақда тахминий муносабатларини сайтларида эълон қилаётгани, бу – судга, судьяга босим ўтказишнинг бир кўриниши эканлигини таъкидлаган.

 

Таъкидланишича, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг қарори қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёхуд судга бошқача йўл билан таъсир кўрсатиш тақиқланади.

 

Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги собиқ депутат Қобил Дусовни судга берганини маълум қилганди.  Вазирлик Қобил Дусовдан раддия беришни талаб қилиб, фуқаролик судига мурожаат қилгани айтилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ