Ҳодисалар

Қашқадарёда нега ИИБ ходимлари фуқарони мажбурлаб машинага чиқаришди?

Ҳолат бўйича расмий муносабат билдирилди.

Қашқадарёда нега ИИБ ходимлари фуқарони мажбурлаб машинага чиқаришди?
Фото:Скриншот

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 2020 йил 26 сентябр куни Тelegram’да “Милиция ходимлари фуқарони машинага мажбурлаб чиқарётгани акс этган видео тарқалди” юзасидан муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябр куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряди 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори сержант Қ.Ж томонидан қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида Қарши шаҳар Амир Темур ва Қарлиқбоғот кўчалари кесишмаси яъни (113) постда хизматга жалб қилинган.

 

Шу куни соат 14:20 ларда Қарлиқбоғот кўчаси ва А.Темур кўчаси кесишмасида ўрнатилган светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан харакатланиб келаётган “Матиз” русумли 70/ 969 ТТС давлат рақам белгили автомашинасига белгиланган тартибда тўхташ ишорасини берган.

 

Маълум қилинишича, автомашина ёнига бориб  ҳайдовчисига ўзини таништириб қоида бузарлиги юзасидан тушунча бериб, автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи мъёрий ҳужжатларини талаб қилиб олиб ҳайдовчига қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённомани расмийлаштираётганида фуқаро Н.З ЙПХ ходими Ж.Қ.ни хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб ён атрофдаги оммани ўзига қаратиб, ҳар хил сўзлар билан қўпол муносабатда бўлганидан сўнг ЙПХ ходими томонидан ушбу фуқарони Қарши шаҳар ИИО ФМБ бўлимига таклиф қилинганида қаршилик кўрсатган. 

 

Вилоят ИИБ ЖТСБ ППХ ходимларини ёрдамга чақириб фуқаро З.Н.ни ҳаракатлари юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ бўлимига таъминланганлиги, фуқаро З.Н.нинг ҳаракатлари юзасидан белигиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб профилактика инспектори томонидан Маъмурий ишлар бўйча Қарши шаҳар судига юборилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ