Жамият

«Namangan city» лойиҳаси бекор қилинди

Наманган шаҳридаги Фурқат ва Гулистон маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилган янги шаҳар қарори бекор қилинди.

«Namangan city» лойиҳаси бекор қилинди
Фото:Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳридаги Фурқат ва Гулистон маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилган янги шаҳар қарори бекор қилинганини маълум қилди. 

 

Вилоят ҳокими 27 сентябрь, якшанба куни аҳоли билан ўтказилган мулоқотда янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган ерларда амалга оширилишини билдирган.

Шавкат Абдураззоқов «Namangan city» лойиҳаси ўрнига амалга оширилиши режалаштирилаётган «Smart city» лойиҳаси учун Наманган шаҳридаги «Юксалиш» маҳалласи ҳамда «Орзу» кичик саноат зонасидан Тўрақўрғон туманига олиб чиқувчи янги йўл ўтадиган ҳудудни кўрсатди.  

 

Қайд этилишича, 2 километр узунликдаги мазкур йўл атрофида янги шаҳарча бунёд этилади.  

 

Янги шаҳар қурилиши, яъни «Smart city» – «Ақлли шаҳар» лойиҳаси Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб берилган 3686 гектар ерларда барпо этилади.

–  Уйларнинг бузилиши аҳоли учун ташвиш ва қийинчиликлар туғдириши бор гап. Наманган шаҳрига қўшни туманлар ҳисобидан 3800 гектар ер майдони қўшиб берилди. Биз янги қурилишларни шу ҳудудларда олиб борамиз. Марғилон кўчасида эса йўллар таъмирланиб, янги лотоклар ўрнатилиб, кўчаларнинг ёруғлиги таъминланади. Бундан фуқароларимиз ҳам четда турмаслиги керак. Улар хонадонлари ободлиги, кўркамлигини таъминлашлари, жиноятчиликни жиловлашда ҳиссаларини қўшишлари зарур, - деди Шавкатжон Абдураззоқов.  

 

Аввалги лойиҳа ўрнида ҳудуд маҳаллаларини обод қилиш, асфальт ётқизиш ишларини олиб бориш сингари янги лойиҳалар тақдим этилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ