Коронавирус

«Коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина» ҳақидаги хабар асоссизми?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тарқатган «Коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина» ҳақидаги хабар изоҳларсиз олиб ташланди.

«Коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина» ҳақидаги хабар асоссизми?
Фото:iStock

Бироз аввал Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-каналида маълум қилинган COVID-19’га қарши Россиядан олинадиган 35 млн доза ҳақидаги хабар берилган эди.

 

Айни пайтда мазкур хабар Агентликнинг расмий Telegram-каналидан ҳеч қандай изоҳларсиз олиб ташланган.

 

ССВ хабарига кўра, ҳозирча Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинмоқда.

 

Бироқ, Россиянинг "РИА Новости" нашрида Ўзбекистонга коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина етказилиши ҳақида хабар берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилган. Агар вакцина муваффаққиятли ишлаб чиқилган бўлса, “COVAX” механизмида иштирок этадиган мамлакатлар аҳолисининг йигирма фоизини эмлаш учун етарли вакцина таъминотига кафолатланган дастлабки кириш имкониятдан фойдаланилади. Шунингдек, ушбу дастурнинг асосий мақсади – янги вакциналарни яратиш ва синовдан ўтказиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда уларни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарликни қўллаб-қувватлашдир.

 

Маълумот учун, бугунги кунда дунёда коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳозир жаҳонда 25 та вакцина клиник, 139 таси эса клиникагача бўлган синовлар жараёнида. Дунё бўйича Буюк Британия, АҚШ, Германия, Хитой, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган 9 та вакцинанинг охирги (учинчи) босқич синовлари ўтказилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ