Об-ҳаво

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада дам олиш кунлари ва ой охирида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда
Фото:Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 25 сентябрь куни  Ўзбекистонда об-ҳаво очиқ ва илиқ бўлади, ҳарорат шу куннинг иқлимий меъёрига яқин — +22...+27 даража атрофида бўлади.

 

26-27 сентябрда мамлакат шимолига Қозоғистон орқали Шимолий Урал устида шаклланган совуқ антитциклон тармоғи кира бошлайди.

 

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилояти ва чўл зонасида ҳарорат 5-7 даражага пасайиши кутилмоқда, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

 

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +20...+25, шимолий туманларда кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даражани ташкил қилади. Бундай ҳарорат шу кун меъёрларидан 3-4 даражага пастдир.

 

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида бутун республика ҳудуди ушбу совуқ антитциклон таъсирида бўлади. Бу кунларда Ўзбекистон бўйича булутлилик ортади, мамлакатнинг текислик ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

 

29-30 сентябрь кунлари баланд тоғли туманларда ёмғирнинг қорга ўтиши эҳтимоли ҳам бор. Совуқ фронт ўтиши натижасида 28 сентябрда бутун республика ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат аста пасаяди ва шу кунларда кечаси +5...+10 даража, шимолда кечаси +2...+7 даража, кундузи эса +15...+20 даража бўлади.

 

Уралдан совуқ ҳаво кириб туриши натижасида республика бўйича ҳарорат фони ўртача иқлимий меъёрлардан 5-7 даражага паст бўлади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ