Жамият

Ўзбекистонда қандай озиқ-овқат муаммолари борлиги маълум қилинди

ССВ ишлаб чиққан лойиҳада мамлакатда ҳал этилиши кутилаётган озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари айтилди.

Ўзбекистонда қандай озиқ-овқат муаммолари борлиги маълум қилинди
Фото:Юнусобод тумани ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини кучайтириш  тўғрисида”ги қарори лойиҳасига тушунтириш хати жойлаштирилган.  

 

Унда Ўзбекистонда ҳал этилиши кутилаётган озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари санаб ўтилган:

 

—  Озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларида ягона бошқарув (бирлашган раҳбарлик) ва стратегик устуворликларсиз фаолият юритувчи кўплаб ташкилотлар мавжуд. 

 

—  Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш тизими ривожланмаган. 

 

—  Амалдаги қонунчилик озиқ-овқат хавфсизлиги ҳалқаро талабларига жавоб бермайди, талаблар турли ҳужжатларда акс этган ва хавф-хатарларни  самарали бошқариш қобилиятига эга эмас

 

—  Ҳаракатлар устуворликларига асосланган ягона озиқ-овқат хавфсизлиги стратегияси мавжуд эмас. 

 

—  Тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини лаборатория синовлари билан сертификатлашдан  ўтказиш  юқори  харажатли   ресурс   талаб қилади ва   озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидларни бошқаришнинг самарали усули ҳисобланмайди. 

 

—  Мавжуд маҳсулотни тартибга солиш кўп сонли стандартлар ва қоидаларни талаб қилади, ҳалқаро талабларга уйғун бўлмаган ягона услубият, намуна олиш талаблари ва бошқалар туфайли уни амалга ошириш қийинчиликларни ва ҳалқаро бозорга чиқиш учун қўшимча техник тўсиқларни яратади. 

 

—  Амалдаги санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник мезонлари (СанҚваМ) ва техник регламентлар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд, уларнинг аксарияти Codex Alimentarius кўрсатмалари ва стандартларига жавоб бермайди. 

 

—  Ҳозирги вақтда республикада озиқ-овқат гигиенаси бўйича ягона илмий лаборатория молиялаштирилмаган, ёш кадрларни жалб қилиш имконияти чекланган, моддий техникавий ускуналар кам, бу озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этишга ҳалақит бермоқда. 

 

—  Пестицидлар ва минерал ўғитлардан фойдаланиш миқдорлари устидан самарали назорат етишмаяпти Назоратнинг йўқлиги ўсимлик ва ҳайвонот маҳсулотларини экспорт қилишда жиддий тўсиқларга олиб келади.  

 

—  Ҳозирги кунда озиқ-овқат корхоналари фаолиятини текшириш режими чеклови мавжуд. Озиқ-овқат корхоналарини инспекцион назорат килиш орқали хатарларни баҳолашга ўтиш, хавф даражаси юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари импортини назорат қилиш зарур.

 

—  Ҳозирги вақтда рўйхатга олиш, тартибга солиш ва назорат қилиш тизими қоғозда шаклланишига асосланган бўлиб, бу маъмурий ва озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида маълумотларни олишда қийинчиликларга олиб келмоқда. 

 

Тушунтириш хатида муаммоларнинг ечими ва кутилаётган натижаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ