Криминал

Божхоначилар ноқонуний олиб кирилаётган “тилла дазмол”ни аниқлашди

Хорижий рейс билан учиб келган фуқаро 168 миллион сўмлик тиллани ноқонуний олиб киришга урингани фош этилди.

Божхоначилар ноқонуний олиб кирилаётган “тилла дазмол”ни аниқлашди
Фото:Давлат Божхона қўмитаси

Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Э.Ў.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Текширув давомида, юклар орасида бир қарашда оддий кўринган дазмол замонавий сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда ичида умумий қиймати 168 миллион сўмлик 481,5 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512- сонли қарорида Жисмоний шахслар томонидан 65 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб кириш мумкинлиги белгиланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ