Сиёсат

Қозоғистонда ҳам ўлим жазоси бекор қилинди

Ушбу қарор ҳақида Қозоғистон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқишида ҳам маълум қилди.

Қозоғистонда ҳам ўлим жазоси бекор қилинди
Фото:4esnok.by

Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди. Олдинроқ мамлакатда ушбу жазони қўллаш тўхтатиб қўйилган эди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВга таяниб Tengrinews.kz маълум қилмоқда.  

 

Хабарга кўра, Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш бўйича халқаро протоколга қўшилган. Тегишли ҳужжат Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида имзоланди.

 

Шунингдек, кеча, 23 сентябрь куни мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ушбу қарор ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқишида ҳам маълум қилди. У ўз нутқида мамлакат инсоннинг ҳаётга бўлган ҳуқуқини таъминлашни мақсад қилиб қўйганини айтган эди.

 

Қозоғистонда ўлим жазосини белгилаш 2003 йилда мамлакат президенти қарори билан тўхтатиб қўйилган эди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда ўлим жазоси 2008 йил 1 январдан бошлаб президент қарори билан бекор қилинган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ