Коронавирус

ССВ коронавирус бўйича сўнгги янгиланишларни эълон қилди

Ўзбекистонда COVID-19’га чалинганлар сони 53,2 мингдан ошди.

ССВ коронавирус бўйича сўнгги янгиланишларни эълон қилди
Фото:Иллюстрация / Шодлик Ғайбуллаев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 (+224) нафарни ташкил этмоқда.  

 

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

 

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Тошкент вилоятида 85 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

 

Шундай қилиб, 49 649 (+425) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

 

Ҳозирда 3 182 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ