Жамият

Келаси йилдан давлат ташкилотларида битта ходимга қўшимча вазифалар юклатилади

Жорий қилинадиган лавозим учун ходимга 30 фоиз миқдорда устама тўланади.

Келаси йилдан давлат ташкилотларида битта ходимга қўшимча вазифалар юклатилади
Фото:minsport.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.  

 

Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида янги лавозим жорий қилинади.

 

Меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида фаолият юритаётган ходимга қўшимча вазифа юклаш орқали “Спорт тарғиботчиси” лавозими жорий этилади. Мазкур вазифалар юклатилган ходимнинг иш ҳақига қўшимча равишда 30 фоиз миқдорда устама бериладию

 

Бунда меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш учун барча зарур шароитларни яратишни (тренажер зали, “Workоut” майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари) молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Унга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида:

 

-  иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари;

 

-  ҳафтасига камида бир маротаба ходимларнинг жисмоний тарбия-оммавий тадбирларда (югуриш, сузиш, футбол, бадминтон волейбол, баскетбол, теннис ва бошқаларда) иштирок этишини назарда тутадиган “Саломатлик куни”;

 

-  мунтазам равишда ходимлар орасида оммавийлашган спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ва бошқа жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар ўтказиб борилиши;

 

-  технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларига ишлаб чиқариш гимнастикаси машқларини бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффусларни белгилаш амалиётга жорий этилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ