Ҳодисалар

«Ғунча»да ҳижобли аёлларни автобусга мажбуран чиқаришгани юзасидан изоҳ берилди — видео

Мазкур воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19.25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.    

«Ғунча»да ҳижобли аёлларни автобусга мажбуран чиқаришгани юзасидан изоҳ берилди — видео
Фото:Скриншот

Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур тумани маҳаллаларининг бирида рўмол (ҳижоб) ўраган аёлларнинг ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан мажбурлаб автобусларга чиқаришаётгани ҳақидаги видеомурожаат тарқалди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолатга изоҳ берди. Унга кўра, аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган. 

«Мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ изоҳида.  

Маълум қилинишича, жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р.лар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган. Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19.25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.    

 

Тошкент шаҳар ИИББ шунингдек, фуқароларни интернетга видео жойлашдан олдин ҳолатга оид фактлар қизиқиб кўришга, вазиятдан хавотирланганда эса ходимларнинг ёнига бориб, нима бўлаётгани ҳақида суриштиришга чақирмоқда.

 

«Шу билан бирга, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига коронавирус хавфи ҳануз долзарблигини эслатиб ўтмоқчимиз. Кўпчилигимиз касалликни бошдан ўтказдик, кимдир коронавирус туфайли яқин инсонини йўқотди. Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйманг, сантария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинг», дейилади изоҳда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ