ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.
Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда.
Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:
Биринчи босқич – 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);
Иккинчи босқич – 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.
Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.
Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.
ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:
янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.
ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram