Иқтисодиёт

Ҳукумат қарори билан айрим ташкилотларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилди

2020 йил учун иккинчи даражали харажатларга ажратиладиган бюджет маблағларинининг чекланган миқдорлари жами 352,4 млрд сўмга камайтирилди.

Ҳукумат қарори билан айрим ташкилотларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилди
Фото:t.me/andpress

Ҳукумат қарори билан 2020 йил учун иккинчи даражали харажатларга ажратиладиган бюджет маблағларинининг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритилди.  

 

Унга кўра, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Футбол федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти кабиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилган.

 

Киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил учун иккинчи даражали харажатларга ажратиладиган бюджет маблағларинининг чекланган миқдорлари жами 352,4 млрд сўмга камайтирилган.

 

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари учун ажратилган бюджет маблағларинининг чекланган миқдори 3,1 млрд сўмга ошган.  

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил учун иккинчи даражали харажатларга ажратиладиган бюджет маблағларинининг чекланган миқдори Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги қарори билан тасдиқланган эди.  

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ