Коронавирус

“Истаганимизда рақамларни қўшниларимизга мослаштирардик” — Нурмат Отабеков COVID-19 статистикасини камайтириб кўрсатиш ҳақида

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикасини пасайтириб кўрсатиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Истаганимизда рақамларни қўшниларимизга мослаштирардик” — Нурмат Отабеков COVID-19 статистикасини камайтириб кўрсатиш ҳақида
Фото:Халқаро пресс-клуб

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков “Маҳалла” телеканалида коронавирус мавзуси билан боғлиқ жонли мулоқот чоғида расмийлар томонидан Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикасини пасайтириб кўрсатишдан манфаатдор эмасликларини маълум қилди.

 

“Юқумли касалликларни яширишдан ҳеч қандай манфаат йўқ. Ўзбекистон шароитида бундай қилишга ҳеч ким ундаётгани йўқ.

Дунё ҳамжамиятида ўзимизни эпидемиологик томондан барқарор қилиб кўрсатмоқчимасмиз. Масалан, Koronavirus Info Telegram-канали маълумотларига аҳамият беринг, қўшни давлатларда кунига 50-60та касаллик қайд этилаётган пайтда, бизда 600-700та касалланиш айтилмоқда. Биз кимларгадир вазиятни барқарор қилиб кўрсатмоқчи бўлганимизда, албатта рақамларни қўшниларга мослаштиришга уринган бўлардик” дейди Нурмат Отабеков.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ