Тайинлов

Кадастр агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди.

Кадастр агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди
Фото:UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан Кадастр агентлиги раҳбариятида бир қатор тайинловлар амалга оширилди:   

 

• Атабек Валиджанович Аллаберганов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;

 

• Тўлқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

 

• Мирсаид Садикович Мирмақсудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

 

• Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари – “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра кадастр органлари Давлат солиқ қўмитасининг тизимига ўтказилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ