Жамият

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган тадбиркорлар рўйхати эълон қилинди

2020 йилда 30 та маҳсулот аввал рўйхатга олинган товар белгиларига график ўхшаш бўлган белгилар остида ишлаб чиқарилгани сабаб огоҳлантирилган.

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган тадбиркорлар рўйхати эълон қилинди
Фото:antimon.gov.uz

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йилда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган ноҳалол тадбиркорлик субъектлари Реестрини эълон қилди.

 

Унга кўра, 30та тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун ишлаб чиқилган номлар аввал рўйхатга олинган товар белгиларига график ўхшаш деб топилган.

 

Улар орасида, жумладан, таниқли брендлар – Zerda, Galaxy, Akfa ва “Роллтон” кабилар бор.

 

Тадбиркорлик субъектларининг барчаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси, биринчи қисми учинчи ва тўртинчи хатбошилари билан огоҳлантирилган ва мавжуд вазиятда қўмитанинг талабини қондирганлар. 

 

"Рақобат тўғрисида" ги қонуннинг 13-моддасига кўра эса рақобатчининг товар белгисига ўхшаш чалкашликдаги белгини товарларга, ёрлиқларга ва қадоқларга жойлаштириб, улардан ноқонуний фойдаланиш орқали товарларни сотиш тақиқланади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ