Ҳодисалар

Ўзбек-туркман чегарасида отишма содир бўлди

Туркманистонликлар 50та катта қутидаги Россияда ишлаб чиқарилган сигаретни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Туркманистон фуқароларини қўлга олган.

Ўзбек-туркман чегарасида отишма содир бўлди
Фото:hronikatm.com

Жорий йилнинг 17 cентябрга ўтар кечаси Туркманистоннинг Фараб этрапи ва Ўзбекистоннинг Олот тумани ўртасидаги давлат чегараси қисмида ўтказилган рейд вақтида Аму-Бухоро каналида отишма содир бўлган.

 

Чегарачилар аввалига, ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишган. Қарама-қарши соҳилдан номаълум фуқаро, тахминларга кўра, помпали милтиқдан Туркманистон томонга ўқ узган. Шундан сўнг, икки томон ўртасида бир неча маротаба бир-бирларига қарата ўқ отилган. Аммо воқеа натижасида ҳеч ким шикастланмаган.

 

Туркманистонликлар 50та катта қутидаги Россияда ишлаб чиқарилган сигаретни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган 2 нафар шахсни қўлга олган.


Ҳибсга олинган Туркманистон фуқаролари Миллий хавфсизлик вазирлигининг Туркманободдаги велаят бўлимига олиб кетилган. Дастлабки тергов жараёнида ҳибсга олинганлар сигарета контрабандаси билан шуғулланганлиги ва бундай операция биринчи марта ўтказилмаганлиги маълум бўлди. Ҳаммаси бўлиб 150 қути сигарет Туркманистонга жўнатилиши керак бўлган.

 

Aйни пайтда ҳибсга олинганларга ниcбатан икки модда – контрабанда ва қуролли қаршилик кўрсатиш билан айблов эълон қилинган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ