Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўктам Барноевнинг хонадонига ташриф буюриб, ҳамдардлик билдирди — фото

Давлат раҳбари марҳумнинг онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади.

Шавкат Мирзиёев Ўктам Барноевнинг хонадонига ташриф буюриб, ҳамдардлик билдирди — фото
Фото:president.uz

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни вафот этган эди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни таъзияли хонадонга ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўктам Барноев меҳнат фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Бухоро вилоятида бошлаган. Кейинчалик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган.

 

2008-2010 йилларда Самарқанд, 2016-2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокими бўлган. У жорий йилдан Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

 

Давлат раҳбари марҳумнинг онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади.

 

«Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди», – деган Шавкат Мирзиёев.

 

Президент марҳумнинг оиласи, фарзандлари доимий эътиборда бўлишини таъкидлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ