Коронавирус

COVID-19’дан тузалганларни гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми?

Севара Убайдуллаева қандай ҳолатларда эмлаш мумкинмаслигини маълум қилди.

COVID-19’дан тузалганларни гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми?
Фото:rg.ru

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева COVID-19’га чалиниб зотилжам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми? Қандай ҳолатларда эмлаш мумкинмаслиги каби саволларга ойдинлик киритди.

 

Маълум қилинишича, COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин. 

 

Гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар йили учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У COVID-19 билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради.

 

Севара Убайдуллаева кимларни эмлаш мумкин эмаслигига ойдинлик киритди: 

 

–  Ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида; 

 

–  вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;

 

–  болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даври.

 

Таъкидланишича, барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрувидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ