Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) Бош котиби ўринбосари лавозимига ўзбекистонлик дипломат Мирвоҳид Азимов номзодини тасдиқлаш жараёни якунлангани ҳақидаги маълумот тақдим этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
Мирвоҳид Азимов Тошкент шаҳрида туғилган, 40 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2003 йилда халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражаси билан тамомлаган, юридик фанлари номзоди.
У Ташқи ишлар вазирлигида 17 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Тўрт йил давомида Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2012 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлимини бошқариб келади.
Мирвоҳид Азимов Туркий кенгашдаги фаолиятини шу йил октябрь ойидан бошлаши кутилмоқда.