Жамият

Маданият вазирлиги санъаткорларнинг тўйи бўйича баёнот берди

Вазирлик масъул идораларни қоидаларни бузган санъаткорларни жавобгарликка тортишга чақирди.

Маданият вазирлиги санъаткорларнинг тўйи бўйича баёнот берди
Фото:Аҳмад Темиров ва Воҳиджон Исоқов

Маданият вазирлиги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган санъаткорларнинг тўйи бўйича расмий муносабат билдирди.  

 

“Сўнгги пайтларда айрим санъаткорларнинг тўй ва тадбирларда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари афсуски учраб турибди. Шу муносабат билан, жамоатчилик томонидан, Маданият вазирлиги нега буни назорат қилмаяпти, қабилидаги саволлар, мурожаатлар келиб тушмоқда. Албатта, Маданият вазирлиги ушбу хатти-ҳаракатларни маъқулламайди ва карантин қоидалари истисносиз ҳар бир шахс учун мажбурийлигини, уни бузганларга қатъий чора кўрилишини қўллаб-қувватлайди.

 

Бироқ, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Уларнинг шахсий ҳаётини назорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Маданият вазирлиги ҳам санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмас. Вазирликнинг низом билан тасдиқланган фаолият чегаралари мавжуд бўлиб, ундан ташқарига чиқиш қонунан мумкин эмас. Шахснинг жамиятдаги хатоси ёки жинояти учун чора кўришга масъул бўлган органлар қонуннинг барча учун баробарлиги тамойилига асосланган ҳолда фаолият олиб борадилар.

 

Табиийки, санъат аҳли миллионлаб мухлисларнинг нигоҳида ва диққат марказида бўлади. Лекин, бу унга қандайдир имтиёз эмас, аксинча улкан жавобгарлик ва масъулият юклайди. Маданият вазирлиги соҳа вакилларидан ўз ҳаёт ва фаолиятларида ушбу мезонга амал қилишларини сўрайди. Ўз навбатида, масъул идораларни белгиланган меъёрларни бузган санъаткорларнинг жавобгарликларини таъминлаш учун қонуний чоралар кўришга чақиради. Зеро, қонун барчага баробар!” дейилади муносабатда.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Баҳтиёр Сайфуллаев Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборганини маълум қилди.  

 

Сенатор тартиб-қоидани бузган санъаткорлар фақатгина маълум бир миқдорда жарима тўлаш билан қутулиши етарли эмас деб ҳисобламоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63737(+130)
Выздоровели60717(+0)
Умерли533(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ