Криминал

$180 мингни чегара тўсиғи устидан улоқтирган фуқаро қўлга олинди — видео

Аниқланишича, фуқаро чет эл валютасини давлат чегарасидан ўтказиб бериш эвазига ҳақ олиши керак бўлган.

$180 мингни чегара тўсиғи устидан улоқтирган фуқаро қўлга олинди — видео
Фото:Скриншот

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Хўжаобод тумани Янги Фарғона МФЙдаги чегараолди ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги хорижий валютанинг ноқонуний равишда мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

 

UzNews.uz’га маълум қилинишича, фуқаро Х.Н. 180 минг АҚШ долларини чегара тўсиғи устидан улоқтириш орқали қўшни Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлганида ушланган.

 

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида аниқланишича, Х.Н. 200 минг сўм эвазига ушбу чет эл валютасини давлат чегарасидан ўтказиб бериши керак бўлган.

 

Ҳозирда Х.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, хорижий валютанинг ҳақиқий эгасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ