Жамият

“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкентда электр энергияси узоқ вақт узилиб қолганига изоҳ берди

Жорий йил 15-16 сентябрь кунлари қарздор истеъмолчилар электр тармоғидан автомат тарзда ўчирилганидан сўнг қарздорликни бартараф этганларда қайта тармоққа уланиш кечиккан эди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкентда электр энергияси узоқ вақт узилиб қолганига изоҳ берди
Фото:UzNews.uz

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри ҳамда республиканинг айрим ҳудудларида аҳоли хонадонлари оммавий равишда электр энергиясидан узилганлиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

 

АЖ куни кеча Президент томонидан электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида электр энергияси ва табиий газдан дебитор қарздорликни камайтириш масаласига алоҳида эътибор берилганини таъкидлайди.

«Шу маънода, етказиб берилган электр энергиясидан қарздор бўлган истеъмолчилар автоматик равишда тармоқдан ажратилиши бўйича тадбирлар давом эттирилиши, қарздорлик вужудга келмаслиги учун эса истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз», дейилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ муносабатида.

Маълум қилинишича, 15-16 сентябрь кунлари 58 мингдан ортиқ қарздор истеъмолчиларни электр тармоғидан автомат тарзда ўчириш амалга оширилган бўлса, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 210 мингта қарздор истеъмолчи (умумий қарздорлик 57,3 млрд. сўм) аниқланиб, шуларнинг 40 мингдан ортиғи (умумий қарздорлик 3,4 млрд. сўм) автоматик равишда тизим томонидан тармоқдан ажратилган. 

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан қарздорлик бартараф этилса-да, қайта тармоққа уланиш кечикаётганлиги «бир вақтнинг ўзида 110 мингдан ортиқ ўчириб-ёқиш бўйича сўровлар амалга оширилганлиги, бу эса, ўз навбатида, “Электронҳисоблагич” ҚК МЧЖга тегишли сервердаги “ESEP” дастурий таъминотнинг катта юклама билан ишлашига олиб келгани» билан изоҳланди.

«Халқаро тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, электр энергияси ҳисоб-китобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилаётган бошланғич паллада бу каби ҳолатлар кузатилиши табиий. Мамлакатимизда татбиқ этилаётган мазкур тизим ҳам бундан мустасно эмас» дейилади Жамият муносабатида.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ