Жамият

Ўзбекистонга келадиган йўловчилар ортиқ меҳмонхона ёки карантин зоналарига жойлаштирилмайди

Uzbekistan Airports Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорини эълон қилди.

Ўзбекистонга келадиган йўловчилар ортиқ меҳмонхона ёки карантин зоналарига жойлаштирилмайди
Фото:t.me/uzbairportsuz

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистонга келишни режалаштираётган йўловчилар учун янги тартиб белгиланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди. 

 

«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудлардан келишни режалаштираётган йўловчилар учун кириш тартиби:
 

Аэропортда рўйхатдан ўтаётганда авиакомпания вакилига COVID-19 короновирус инфекцияси аниқланмаганлиги ҳақидаги ПЗР тестини рус ёки инглиз тилидаги натижасини тақдим этишлари талаб этилади. COVID-19 короновирус инфекцияси учун топширилган натижаси манфий деб топилган ПЗР таҳлил ҳужжати парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши лозим. Натижаси манфий деб топилган ПЗР тест натижаси бўлмаган йўловчи парвозга қўйилмайди.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишда йўловчиларнинг аэропорт терминали кириш қисмида ўрнатилган тана ҳароратни ўлчовчи махсус ускуналар орқали ўтишлари талаб этилади.

 

Ўзбекистон Республикасига «Қизил» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида жойлашган паспорт назорати ходимларига COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР таҳлил натижаси манфий деб топилган ҳужжатни ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан тўлдирилган мажбуриятномани тақдим этишлари шарт. Бунда мажбуриятнома Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун – доимий яшаш манзили бўйича, чет эл фуқаролари учун – вақтинча яшаш манзили бўйича тўлдирилади.

 

«Сариқ» ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида хизмат вазифасини ўтаётган паспорт назорати ходимларига COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжатни топширишлари талаб этилади.

 

COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат йўловчиларда бўлмаса, улар аэропорт терминалининг кириш қисмида жойлашган намуналар олувчи жойда ўз ҳисобларидан ПЗР тест топширадилар ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан мажбуриятномани тўлдирадилар. Сўнг, тўлдирилган мажбуриятнома паспорт назорати ходимларига топширилади.

 

«Яшил» ҳудуд мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

 

 

Транзит йўловчилар учун кириш қоидалари

 

«Сариқ» ва «Яшил» ҳудуд мамлакатларидан «Қизил» ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчиларга Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат берилади. Мамлакатга кириб келганда йўловчида COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат бўлмаса, аэропорт ҳудудида йўловчи ўз ҳисобидан ПЗР таҳлил текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш юзасидан мажбуриятномани ҳам тўлдиради.

 

«Қизил» худуд мамлакатларидан «Сариқ» ва «Яшил» ҳудуд мамлакатлари орқали келган транзит йўловчига Ўзбекистон Республикасига киришга рухсат берилади. Мамлакатга кириб келганда йўловчида COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат бўлмаса, аэропортнинг ўзида йўловчининг ҳисобидан ПЗР текширувидан ўтказилади ва 14 кунлик ўзини изоляция қилиш юзасидан мажбуриятномани тўлдиради.

 

Ўзбекистон Республикасига кириб келгандан сўнг, аэропортнинг учиб келиш терминалида йўловчида иситма ёки COVID-19нинг бошқа аломатлари кузатилса, йўловчи тиббий кўрикдан ўтказилади. Шунингдек ПЗР тест натижаси мусбат бўлса, йўловчи даволаниш учун касалхонага жойлаштирилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63219(+224)
Выздоровели60323(+243)
Умерли527(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ