Жамият

Ходимларининг фарзандлари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинадиган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Келгуси ўқув йилидан бошлаб айрим ҳолларда божхона органлари ходимларининг фарзандлари ОТМга танловсиз грант асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Ходимларининг фарзандлари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинадиган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди
Фото:UzNews.uz

Ҳукуматнинг божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга оид қарори лойиҳаси маҳокама учун эълон қилинди. Унга кўра, келгуси ўқув йилидан бошлаб айрим ҳолларда божхона органлари ходимларининг фарзандлари ОТМга танловсиз грант асосида ўқишга қабул қилинади.  

 

Ҳужжат лойиҳасида белгиланишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган, контузия, шикаст олган ёки касалликларга дучор бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандлари Давлат божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида белгиланган қабул кўрсаткичларидан ташқари давлат гранти асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар.

 

Шунингдек, мазкур тоифадаги божхона органлари ходимларининг фарзандлари ҳарбий таълим муассасаларига қабул квоталаридан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат божхона қўмитаси раисига тўлов-шартнома (оширилган тўлов-шартнома ставкаси бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ўқишга мазкур қарор қабул қилингунга қадар кирган, шунингдек, ўқиш давомида ушбу ҳолатларда ота-онасини йўқотган тақдирда:

 

–  хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига – шартномаларнинг тўлиқ ҳажми;

 

–  мазкур тоифадаги божхона органлари ходимларининг фарзандларига –шартномаларнинг эллик фоизи миқдори Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб беришга рухсат берилади.

 

Шу билан бирга ушбу ҳужжат лойиҳаси билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб соҳада самарали фаолият олиб борган, хизмат, илмий ёки педагогик фаолиятда юқори натижаларга эришган божхона органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига:

 

–  олий таълим муассасаларига белгиланган давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг уч фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари ажратилади;    

 

–  ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун курсантлар (ўқувчилар)ни қабул қилишнинг умумий сонидан икки фоизли квота ажратилади.

 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда амалда бўлган тартибга кўра, Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги ходимларининг фарзандлари учун мамлакат ОТМларида имтиёзлар белгиланган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились53667(+220)
Выздоровели49832(+0)
Умерли445(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ