Ҳодисалар

Бир вақтда Миробод ва Чилонзорда икки кафе ёниб кетди

Ёнган биноларнинг 430 кв.м. майдони сақлаб қолинган, жабрланганлар бўйича маълумотлар келиб тушмаган.

Бир вақтда Миробод ва Чилонзорда икки кафе ёниб кетди
Фото:Скриншот

Бугун тонгда Тошкент шаҳрининг Миробод ва Чилонзор туманларида юз берди. Маълум бўлишича, келиб чиққан вазият оқибатида Нукус кўчаси 10-уйда жойлашган “Бухоро” кафесининг ошхонаси ҳамда Бунёдкор шоҳкўчаси ва Чўпонота кўчалари чорраҳасида жойлашган ижарада бўлган “Bistroff” кафесининг қарийб 190 кв.метрига зарар етган.  

 

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 8 та ёнғин ўчириш экипажи ҳамда 2 автонарвон зудлик билан воқеа жойига етиб келган. 

 

Маълум қилинишича, олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида биноларнинг 430 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ