Криминал

Қашқадарёдаги молиявий пирамида ҳақида фуқаролар 7 ой аввал огоҳлантирилган

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги жорий йилнинг 10 февраль куни мазкур молиявий пирамида ҳақида огоҳлантириш билан чиққанди.

Қашқадарёдаги молиявий пирамида ҳақида фуқаролар 7 ой аввал огоҳлантирилган
Фото:Иллюстрация

Қашқадарёда сохта акцияларни пуллаб молиявий пирамида ташкил этган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хабарга вилоят прокуратураси қўшимча изоҳ берди.  

 

Қайд этилишича, “Nasdaq Unique Finance” хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги норасмий вакили Т.Резаев ўзининг жиноий шериклари билан бирга ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келган.  

 

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ризаев ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиноят иши бўйича вилоят прокурори раҳбарлигида, прокуратура, Департамент ва ИИБ ходимларидан иборат таркибда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Жиноий йўл билан орттирилган мулкларни терговдан яширилишини олдини олиш мақсадида Қашқадарё вилояти, Тошкент ва Жиззах шаҳарларидаги манзилларда ўтказилган тинтувларда 9 та автомашина ва ишга алоқадор ҳужжатлар расмийлаштирилиб олинди.

 

2020 йил 15 сентябрда Т.Резаев, М.Ризаев ва Ш.Абдурахмоновлар ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилиб, суднинг 16.09.2020 йилдаги ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Вилоят прокуратураси томонидан “Nasdaq Unique Finance” молиявий пирамидаси манфаатлари учун Тошкент шаҳар ва барча вилоятлардаги пул маблағлари жалб қилинганлиги, фаолиятини ҳамда жабрланувчилар доирасини аниқлаш ва етказилган зарарларни айбланувчилардан ундиришга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган зарур тергов ҳаракатлари давом этирилмоқда.

 

Маълум бўлишича, 7 ой муқаддам, яъни жорий йилнинг 10 февраль куни Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фуқароларнинг Telegram мессенжери платформасида фаолият юритаётган Unique Finance Nasdaq канали ва NASDAQ UNIQUE FINANCE UZB гуруҳи  фаолиятининг қонунийлиги тўғрисида маълумот бериш мавзусидаги мурожаатларига жавобини эълон қилган. 

 

Унга кўра, Агентлик томонидан юқоридаги сайт, канал ва гуруҳ фаолиятида "молиявий пирамида"нинг кўплаб белгилари аниқланган. Бундан ташқари, сайт бир қатор мамлакатларнинг назорат органлари томонидан "молиявий пирамида"лар реестрига киритилганлиги ҳам айтилиб, фуқаролар бундан огоҳлантирилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65200(+98)
Выздоровели62342(+0)
Умерли545(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ