Криминал

Фуқаро ишни босди-босди қилиш учун ИИБ ходимига $4 минг доллар пора таклиф қилди

Фуқаронинг уйидан таркибида олтин моддаси бўлиши эҳтимоли бўлган тошларни майдалаш учун мўлжалланган тегирмон ва бошқа жиҳозлар аниқланган.

Фуқаро ишни босди-босди қилиш учун ИИБ ходимига $4 минг доллар пора таклиф қилди
Фото:ИИВ

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Пайариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан туманнинг "Ғаллакор" маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилиб, уйида таркибида олтин моддаси бўлиши эҳтимоли бўлган тошларни майдалаш учун мўлжалланган тегирмон, тегирмон ичидан 300 килограмм қум, 25 қоп тош (2 тонна), 31 қоп қум (1,5 тонна)лари аниқланиб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.  

 

Шу вақтда Ш. нинг хонадонига Қўшрабод тумани "Бойтуп" қишлоғида яшовчи, қариндоши фуқаро Б. келиб, тош ва қумларни ҳужжатлаштириб олиб кетмаслик эвазига ИИБ ходимларига 2.000 АҚШ долларини таклиф қилади. ИИБ ходимлари фуқароларга пора бериш жиноят эканлигини ҳар қанча тушунтиришмасин "ишни босди-босди қилиш учун келишув" 4.000 АҚШ доллари миқдоригача кўтарилиб, фуқаролар пора таклиф қилишда давом этади.

ИИБ ходимининг қилган мурожаатига асосан, 2020 йил 15 сентябрь куни ИИВ ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Б. ИИБ ходимига 17.000.000 сўм миқдордаги пуллар ва 1.900 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

 

Айни вақтда прокуратура органлари томонидан ҳар иккала фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ