Жамият

“Yoshlar” телерадиоканалининг барча акцияси Ёшлар ишлари агентлигига берилади

Лойиҳага кўра, “Yosh kuch” журналининг ва “Ёшлар овози” – “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг ҳам 100 фоизлик улушлари агентликка берилади.

“Yoshlar” телерадиоканалининг барча акцияси Ёшлар ишлари агентлигига берилади
Фото:Ёшлар телеканали

“Yoshlar media xoldingi” акциядорлик жамиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳага кўра, “Yoshlar” телерадиоканали” акциядорлик жамиятининг, “Yosh kuch” журналининг, “Ёшлар овози” – “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг, “Ёшлар” нашриёт уйининг 100 фоизлик улушлари;

 

“Озод юрт тўлқинлари” масъулияти чекланган жамиятининг 61 фоизлик (“Mening yurtim” (MY5) телеканали), “Ёшлар овози” масъулияти чекланган жамиятининг (“Ёшлар овози” радиоси) 49 фоизлик улушлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига берилади ва улар негизида акциядорлик жамияти шаклидаги “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур улушларнинг умумий қиймати 2 млрд 72 млн сўмга баҳоланган.

 

Шунингдек, Молия вазирлиги бир ой муддатда Медиа холдингга қурилиш, моддий-техник таъминоти ва бошқа харажатлари учун 2020 йилда 46 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини ҳамда 2021 йил давомида медиа контент (махсус ва ахборот дастурлари, ижтимоий роликлар, интеллектуал лойиҳалар ва бошқалар) тайёрлаш, рисола ва ёш ижодкорларнинг илк китобларини чоп этиш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ маблағ ажратилишини таъминлаши белгиланмоқда.

 

Маълумот учун, айни пайтда “Yoshlar” телерадиоканалининг акциялари –

 

51% – Ўзбекистон МТРКга;

 

19% – Ёшлар иттифоқига;

 

15% – “Ўзбектелеком”АЖга;

 

15% – “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ